Бош вазир спорт раҳбарларини қабул қилди

Бош вазир спорт раҳбарларини қабул қилди

Бош вазир халқаро спорт ташкилотлари раҳбарлари билан спорт соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш, Олимпиада ҳаракатини ривожлантириш чораларини кўриш, профессионал ва оммавий спортни қўллаб-қувватлаш масалаларини муҳокама қилди. Учрашувда Миллий Олимпиада қўмиталари ҳамжамияти вице-президенти, Қатар Миллий Олимпиада қўмитаси президенти ва вице-президенти, Осиё Олимпиада кенгаши ва World Aquatics бош директори қатнашди. Томонлар Қозоғистон атлетлари машғулотлари, қўшма таълим-машғулот йиғинлари ўтказиш, спорт инфратузилмаларини модернизациялаш масалаларини кўриб чиқишди.

Абдумалик Сарманов таржимаси