«Марказий Осиё» халқаро саноат кооперацияси марказида умумий қиймати 100 миллион доллар бўлган тўртта янги лойиҳа рўёбга чиқарилади. Қозоғистон ва Ўзбекистон орасида жойлашган минтақавий саноат зонасида озиқ-овқат, енгил саноат, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналари очилади. Савдо ва интеграция вазирлиги берган маълумотга кўра, келаси йил охиригача қурилиш ишлари ниҳоясига етади. Марказнинг умумий майдони 100 гектар, унинг ярми Қозоғистон, қолгани Ўзбекистон ҳудудида. Қурилаётган объектларга инфратузилмалар бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобида уланади. Экспертлар таъкидлашича, марказ очилганидан кейин икки давлат ўртасида товар айланмасини кенгайтиришга салмоқли ҳисса қўшиши кутиляпти.
Қанат Шўнбасов, Қозоғистон Республикаси Туркистон вилояти Тадбиркорлик ва саноат бошқармаси раҳбари:
– Қозоғистон томонидан Туркистон вилояти танлов ўтказди, унинг натижаларига кўра инвестор белгиланди. У жами 51 миллиард тенге сармоя киритади. Ўз ҳисобидан инфратузилмалар бунёд этади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

