Давлат раҳбари Н. Сауранбаевни қабул қилди

Давлат раҳбари Н. Сауранбаевни қабул қилди

Қозоғистон Президенти транспорт вазирини қабул қилди. Қосим-Жўмарт Тўқаев ва Нурлан Сауранбаев мамлакат транзит-транспорт салоҳиятини ошириш масаласини муҳокама қилди. Давлат раҳбари Қозоғистон орқали юк ташишни кенгайтириш учун автомобиль йўллари тармоқларини ва авиахабларни фаол ривожлантириш зарурлигини таъкидлади. Темирйўллардаги кенг қамровли инфратузилма лойиҳаларига алоҳида эътибор қаратди. Президент вазирга ялпи ички маҳсулотда транспорт-логистика сектори улушини оширишга халал берувчи факторларни таҳлил қилишни, бошқарувдаги ёндашувларни қайта кўриб чиқишни топширди. Қабул ниҳоясида Давлат раҳбари транзит йўлаклари ўтказиш қувватини ошириш учун мажмуавий чоралар кўриш ҳамда Евроосиёнинг асосий савдо-логистика тугуни сифатида Қозоғистон мавқеини ошириш зарур. 

Абдумалик Сарманов таржимаси