Қосим-Жўмарт Тўқаев «Байтерек» раисини қабул қилди

Қосим-Жўмарт Тўқаев «Байтерек» раисини қабул қилди

Икки йил мобайнида «Байтерек» миллий холдинги Қозоғистон иқтисодиётида нохомашё секторга кўмак ҳажмини икки марта оширади. Шу билан бирга, инвестиция жалб қилиш ва банкларни ишлаб чиқариш саноати лойиҳаларига кредит ажратишга қизиқтириш бўйича ишлар жадаллашади. Бу ҳақда бугун Давлат раҳбарига холдинг бошқарув раиси маълум қилди. Қосим-Жўмарт Тўқаевга Байтерекнинг жорий йил 9 ойидаги фаолияти натижалари ҳақида ҳам ахборот берилди. Ўтган вақт давомида инвестиция лойиҳалари 500 миллиард тенге миқдорида молиялаштирилган, кичик ва ўрта бизнеснинг 18 мингдан зиёд таклифи учун 1 триллион тенге кредит ажратилган. Агросаноат мажмуасига молиявий ёрдам ҳажми эса 447 миллиард тенгени ташкил қилган.


Абдумалик Сарманов таржимаси.