Поти контейнерный терминали Қозоғистоннинг транзит имкониятларини кенгайтиради

Поти контейнерный терминали Қозоғистоннинг транзит имкониятларини кенгайтиради

Грузиянинг Поти портида янги денгиз мультимодал контейнер терминали ишга тушди. Грузин ва озарбайжон ҳамкорлар билан биргаликда ишга туширилган объект Транскаспий Халқаро транспорт йўналишининг муҳим қисмига айланади. Эслатамиз, мазкур йўналиш Қозоғистон, Озарбайжон, Грузия давлатлари ҳудуди ҳамда Каспий ва Қора денгиз орқали Хитойни Европа билан боғлайди. Экспертлар таъкидлашича, биринчи босқичда терминал йилига 120 минг тонна маҳсулот ўтказа олади. келажакда унинг қуввати кучайтирилади. Терминал халқаро стандартлар асосида лойиҳалаштирилган ва энг илғор инфратузилмалар билан жиҳозланган.


Ўлжас Арикбаев, Ао «Poti Transterminal» ҲЖ бош директори:


- Биз Грузия қонунчилигининг янги талабларига мос замонавий терминал қурдик. Унда ўт ўчириш тизими, экология талаблари, муҳандислик тармоқларига бўлган талаблар ҳисобга олинган. Тегишлича, янги корхонани бунёд этишда уларнинг ҳаммасини ҳисобга олдик. Австрияда ишлаб чиқарилган юқори қувватли ричтакерлар, Хитой чорпоя кранлари ўрнатилди. Улар етарлича тез ишлайди. Потидаги бошқа терминалларда ҳам, Кавказорти давлатларида ҳам бундай ускуналар йўқ. Чорпоя кранларимиз соатига 25 та контейнер орта олади,


Поти терминалининг ишга тушиши - Қозоғистоннинг стратегик мақсади: Транскаспий транспорт йўлаги орқали юк оқимини кенгайтириши учун муҳим қадам бўлди. У Президент Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг мазкур йўналиш бўйича берилган топшириқлари билан бевосита боғлиқ. Эслатамиз, Давлат раҳбари уч йил ичида транскаспий контейнер ташишлари ҳажми икки баравар оширилишини кўрсатиб ўтганди.


Қасим Тлепов, Қозоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги қўмита раисининг ўринбосари:


- Ўтган йили Каспий орқали 4,5 миллион тонна юк жўнатдик. Ўсиш 60 фоизни ташкил қилди. Келгуси уч йилда бу кўрсаткични 10 миллион тоннага етказишни режалаштиряпмиз. Йилига 300 минг дфэ юк ташилади. Асосий юк оқимлари Хитойдан Европага кетади. Потида турли йўналишларга тарқатилади. Поти порти терминали ушбу оқимларга хизмат кўрсата олади.


Аналитиклар фикрича, Грузиядаги янги мультимодал терминали иши самарасини орадан олти ой ҳам ўтмасдан туриб сеза бошлаймиз.


Абдумалик Сарманов таржимаси