Қозоғистонда
Ҳукумат, Миллий банк ва Молия бозорини тартибга келтириш ва ривожлантириш
агентлиги ўртасида уч йиллик қўшма ҳамкорлик дастури тасдиқланди. Ҳужжат
2026-2028 йилларга мўлжалланган. Ундан мақсад — иқтисоднинг барқарор ўсишини
таъминлаш ва аҳоли даромадлари ошишига эришиш. Асосий кўрсаткичлар сифатида
иқтисоднинг йилига камида 5 фоизга ўсишига эришиш, инфляцияни пасайтириш ва
иқтисоддаги давлат улушини камайтириш кўзда тутилган. Бундан ташқари, дастурга
кўра бизнесга ёрдам берилади, иқтисодий баҳолашнинг янги моделига ўтилади,
нохомашё ишлаб чиқариши ўсишига эътибор берилади, молия сектори, инновация ва
рақамлаштириш, шу жумладан, сунъий идрок ривожланади. Бандликни ошириш ва
манзилли ижтимоий ёрдам кўзда тутилган. Тариф ва инвестиция сиёсати
такомиллаштирилади. Иқтисод ривожланишига эътибор қаратилади.
Ўлжас Бектенов,
Қозоғистон Республикаси Бош вазири:
- Иқтисоднинг
асосий ўсиш факторларидан бири — устувор йўналишларда инвестициявий лойиҳаларни
рўёбга чиқариш ҳисобланади. Реал секторни кредитлашда иккинчи даражали банклар
капиталини фаол жалб этиш мамлакат иқтисодини ривожлантиришга кучли туртки
беради. Биргаликда самарали молиявий воситалардан фойдаланиш, бизнесни
кредитлаш жараёнини соддалаштириш ва рақамлаштириш лозим. Маъмурий тўсиқларни
камайтириш, инвесторлар билан ишлашда мослашувчанлик корпоратив кредитлаш
ҳажмини оширади. Ҳукуматга бўлажак жараёнларни ҳисобга олган ҳолда
инвестициявий сиёсат юритиш топширилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

