Жумладан, мамлакатимиз корхоналари Осмоности мамлакатига озиқ-овқат маҳсулотлари экспортини ошириш ниятида. Бунда савдодаги тўсиқ ва чекловларни олиб ташлашга катта эътибор қаратилади. Бош вазир Алихан Смаилов ХХРнинг Қозоғистондаги элчиси Чжан Сяо билан бўлган учрашувда шу ҳақда маълум қилди. Ўз навбатида, Хитой томони республикамиздан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари импорт қилинишига қизиқиш билдирди. Шунингдек, IT-сектори, транспорт ташувлари ҳажмини оширишга ҳам. Учрашувда учинчи темир йўл ўтиш жойини очиш, Транскаспий халқаро йўналишини ривожлантириш, автомагистраллар қуриш масалалари ҳам муҳокама қилинди. Чжан Сяо айтганидек, йирик савдо платформаларига чиқишда Қозоғистон компанияларига кўмак кўрсатилади. Хитойлик дипломат икки тарафлама иқтисодий алоқаларни фаол равнақ топтириш учун барча имкониятлар мавжудлигини алоҳида таъкидлади.
Абдумалик Сарманов таржимаси