Қозоғистон кўмир электростанцияларини ривожлантиради

Қозоғистон кўмир электростанцияларини ривожлантиради

Қозоғистонда келгуси 5 йил ичида 8 та янги кўмир электростанцияси қурилади, 11 та станция модернизация қилинади. Натижада, энергия ишлаб чиқариш 8 ГВтга ортади. Тегишлича, кўмир қазиб олиш ҳам кўпаяди. У мамлакат саноатини таъминлаш билан бирга, рақамлаштириш майдончалари қувватини оширишга ҳам ёрдам беради. Жорий йилда 129 миллион тонна кўмир чиқариш режалаштирилган. Ўтган йили эса 116 миллион тонна қазиб олинганди.. Қозоғистонда жами 33,6 миллиард тонна кўмир захираси борлигини аниқланган. Ҳукумат йиғилишида кўмир энергетикасини ривожлантириш ва көмір генерацияси бўйича миллий лойиҳани рўёбга чиқариш йўллари муҳокама қилинди.


Ўлжас Бектенов, Қозоғистон Республикаси Бош вазири:

- Юртимиз кўмир захиралари бўйича дунёдаги энг бой 10 та давлатнинг бири. Бу дунё бозоридаги устун жиҳатларимиздан бири, бундан самарали фойдаланишимиз зарур. Айни вақтда, атроф-муҳитга имкон қадар кам зарар етказувчи «Тоза кўмир» технологиялари фаол ривожланяпти. Бошқача айтганда, ис гази ва бошқа чиқиндиларнинг 90 фоизидан зиёдини тутиб қолувчи ва уларни хавфсиз тарзда сақлаш технологиялари фаол ривожланди. Бу йўналишда ишларни давом эттириш керак.


Кўмирни чуқур қайта ишлашга катта эътибор бериляпти. Кўмир химияси соҳасида 3 та лойиҳа рўёбга чиқариляпти. Қарағанди вилоятида қиймати 132 миллиард доллар бўлган, йилига 1 миллион тонна металлургия кокси ишлаб чиқарувчи завод қурилади. Қарағанди ва Павлодарда 63 миллион ва 65 миллион доллар сармоя сарфлаб, ҳар бири кўмирдан 100 минг тонна атрофида  дизель ёнилғиси берувчи 2 та лойиҳани рўёбга чиқариш мўлжалланган. 3 та йирик лойиҳа устида иш давом этяпти. Кўмирдан йилига 2 миллиард куб метр газ чиқарадиган лойиҳа устида музокаралар давом этяпти. Соҳага кириб келаётган инвестиция ҳажми ортиб боряпти.


Ерлан Ақкенженов, Қозоғистон Республикаси Энергетика вазири:


- 2025 йилда шартномаларга мувофиқ кўмир саноатига келган инвестициялар ҳажми 305 миллиард тенгега етди. 2026 йилда яна 553,5 миллиард теңге инвестиция жалб этилиши кутиляпти. Геологик қидирув ишларини ривожлантиришга эътибор қаратиляпти. Йил охиригача 10тадан зиёд конларда кўмир қазиб олишга имкон берувчи ҳужжатлар бўйича аукцион ўтказилиши режалаштирилган.


Миллий лойиҳа рўёбга чиқарилиши оқибатида кўмирдан фойдаланувчи электр станциялари чиқиндилари ҳажми 34 фоизга қисқариши кутиляптиТегишли вазирликлар бир ой ичида ишлаб турган энергия манбаларида таҳлил ишларини амалга оширади, «тоза кўмир» технологияларни жорий этиш йўл харитасини тасдиқлайди.


Абдумалик Сарманов таржимаси