Тўқаев Европа Кенгаши раҳбари билан суҳбатлашди

Тўқаев Европа Кенгаши раҳбари билан суҳбатлашди

Кучларни бирлшатириш, ишонч асосида мулоқот. Халқаро вазиятни соғломлаштириш учун айнан шундай йўл тутиш керак. Қосим-Жўмарт Тўқаев Европа Кенгаши раҳбари  Шарль Мишель билан суҳбатда шундай баёнот берди. Қозоғистон Президенти таъкидлашича, мамлакатимиз Шарқ ва Ғарб, Жануб ва Шимол ўртасида ўзига хос «ажратувчи бозор» вазифасини бажараркан, умумий ишга улушини қўшиши мумкин. Қозоғистон Президенти Европа Иттифоқини муқобил қитъалараро йўлакларни, шу жумладан, Транскаспий халқаро йўлагини ривожлантиришда ҳамкорликка чақирди. Суҳбат давомида Қосим-Жўмарт Тўқаев республикамиз ўз углеводород салоҳиятини жаҳон ва Европа бозорларини барқарорлаштириш учун ишлата олишини таъкидлади.

Абдумалик Сарманов таржимаси.