Қозоғистон Президентининг Францияга сафари давом этяпти. Қосим-Жўмарт Тўқаев ушбу мамлакатга давлат ташрифи билан келди. Париж аэропортида Президентни Ташқи ишлар вазири Жан-Ноэль Барро кутиб олди. Бугун Давлат раҳбари француз президенти Эмануэль Макрон ва тадбиркорлар билан учрашиши кутиляпти. Елисей саройидаги музокараларда томонлар қатор савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар соҳалар билан боғлиқ қатор масалаларни муҳокама қилиши кутиляпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси.