Қозоғистон инвесторлар учун янги имкониятлар тақдим этяпти

Қозоғистон инвесторлар учун янги имкониятлар тақдим этяпти

Қозоғистон блокчейн технологиясига асосланган рақамли кўчмас мулк бозорини ишга туширади. Миллий банк пилот лойиҳани ишга туширяпти. Apartchain майдончаси орқали объектнинг бир квадрат метрини токен кўринишида харид қила оласиз. Бу эса кўчмас мулк бозорида шаффофликни таъминлйди. Майдонча Миллий банкнинг алоҳида тартиби асосида фаолият юритади. Мутахассислар фикрича, тижорат кўчмас мулкининг токенлаштирилиши инвестиция жалб этиш ва инвестиция воситаларини кенгайтиришда янги имкониятлар очади.

Ерлан Уали, Apartchain DMCC ваколатхонаси Бош директори:

– Майдончамиз блокчейн асосида ишлайди. Ундаги барча маълумотлар, ҳаракатлар тармоқ ичида тартибга келтирилади. Тегишлича. Юз бераётган жараёнлар бўйича смарт-контрактлар тузилади.  Биз майдончани ҳам, блокчейн тармоғини ҳам мунтазам тестдан ўтказамиз. Бунинг учун «Solana» тизимидан фойдаланамиз. Яъни, халқаро блокчейн ҳамжамият аъзоси ёрдамига таянамиз.

Абдумалик Сарманов таржимаси