Қозоғистон
Евроосиёнинг энг йирик рақамли хаби ва барча соҳаларга сунъий идрокни жорий
этиш бўйича пешқадамликка интиляпти. Келгуси 5 йил ичида давлат хизматлари тўла
рақамли форматга ўтиши мўлжалланяпти. Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев «Астана»
халқаро форумида шундай баёнот берди. Шуни ҳам айтиш керакки, рақамли
ўзгаришлар имкониятларини ўрганиш, бу соҳада ҳамкорлик қилиш ниятида қатор
давлатлар делегатлари Астанага ташриф буюрди. Улар қаторида Конго давлатидан
келган меҳмонлар ҳам бор. Ўтган йили ушбу давлат Қозоғистон
Рақамли тараққиёт, инновация ва аэрокосмик саноат вазирлиги билан шартнома
тузганди.
Томонлар қатор қўшма лойиҳаларни рўёбга чиқаряпти. Қозоғистон киберхавфсизлик,
космик тадқиқотлар ва давлат хизматлари сифатини ошириш бўйича тажрибасини
баҳам кўряпти.
Уилсон
Эмери Бокатола, Конго Республикаси Почта
ва электрон коммуникацияларни тартибга келтириш агентлиги Частота захиралари
директори:
- Биз катта тажрибага эга
бўлдик. Мамлакатимиз учун жуда муҳим бўлган ечимларни олиш ниятидамиз.
Қозоғистон ахборот-коммуникация, сунъий идрок, киберхавфсизлик технологиялари
бўйича катта ютуқларга эришган. Биз шулар учун келдик. Қозоғистоннингг Миллий
ахборот технологиялари, космик лойиҳа бўйича Қозоғистон космос парвозлари ташкилотлари билан
ҳамкорлик қиляпмиз. Бу анжуманга
келганимиздан, Қозоғистон Ҳукумати билан яна қандай лойиҳаларда бирга ишлай
олишимизни кўриб турганимиздан мамнунмиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси

