«Имкон доирасидаги Қозоғистон» Марказий Осиёдаги жамоат фойдасига ишлайдиган глобал рақамли майдонча деб тан олинди. Махсус сайт ҳаракатланиши қийин ва алоҳида эҳтиёжга эга одамлар учун мўлжалланган жамоат объектлари ҳақида маълумот жамлаган. Мамлакатдаги кўплаб истеъмолчилар юқори баҳолаган рақамли лойиҳа БМТ Болалар жамғармаси ва - ЮНИСЕФ ва Astana Hub рақамли технопарки ҳамкорлиги натижасида ишга тушди. Бугун пойтахтда ушбу ҳамкорликнинг натижалари маълум қилинди. шунингдек, инклюзив таълимга оидя на бир лойиҳа тақдимоти ўтказилди.
Раушан Ибрашева, БМТ болалар жамғармаси ииновациявий дастурлари мувофиқлаштирувчиси:
- Бу ишни Қозоғистонда жамоат фойдасига ишлайдиган рақамли захираларга талаб қандайлигини ўрганишдан бошладик. Қатор устувор йўналишларда ишладик. Улар қаторида рақамли соғлиқни сақлаш, таълим, болани эрта ривожлантириш, иш бошлаш малакалари ва бошқалар бор. Сўнгра инклюзив, рақамли малакалар йўналишидаги халқаро ва маҳаллий экспертлар иштирокида катта онлайн-курс тайёрладик. Мазкур курс тўла онлайн шаклда ўтказилди ҳамда унда кўплаб тренерлар қатнашди.
Лойиҳа тренерларидан бири – Бўлат Мирзақулов. Лойиҳа доирасида инклюзив таълимни ривожлантириш бўйича таълим олган муаллимларнинг 10 фоизига у мураббийлик қилди. Дарслар okoo.kz майдончасида ўтказилди. Педагоглар болалар билан ишлашга рақамли воситалардан фойдаланган ҳолда замонавий ёндашувни ўрганди.
Бўлат Мирзақулов, инклюзив таълим лойиҳаси тренери:
- Астана Хаб техник қисмини амлага оширди, дастурларни тўплади, бизни ўқитди, ишланма тайёрлади. Бу лойиҳада ишлаш давомида бизда Қозоғистон вилоятларидан 12 мингдан кўпроқ ўқитувчи таълим олди. Улар геймификация, кейслар билан ишлаш, таълимнинг кейс усули, гуруҳ билан ишлаш каби замонавий таълим жараёнларини ўзлаштирди. Булар – таълимни қизиқарли қилувчи методологик ишланмалар ҳисобланади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.