Янги йўналиш Туркистонни Нурафшон билан боғлайди, дея маълум қилди Тошкент вилояти ҳокимлиги. Ўзбекистонга сайёҳлар оқимини кенгайтириш учун «Олтин ҳалқа» концепцияси доирасида 5 кунлик экскурсия ишлаб чиқилган. Йил давомида автобуслар 10 минг нафаргача йўловчи олиб келиши режа қилинган. Ўтган йили Тошкент вилоятига 265 минг хорижлик ва 1,5 миллион маҳаллий сайёҳ келган. Экспорт хизматлари ҳажми 79 миллион долларни ташкил қилган.
Абдумалик Сарманов таржимаси