Қозоғистон фильмлари - Венгрияда

Қозоғистон фильмлари - Венгрияда

Будапештда «Менинг исмим Хўжа» фильми намойиш этилди. Қозоқ диаспораси ва Венгрияда таълим олаётган талабалар турли саргузаштларга дуч келадиган қизиқувчан, очиқкўнгил, мустаҳкам иродали 12 ёшли бола ҳақидаги картинани қизиқиб томоша қилди. Таъкидлаш лозимки, ёшлар тез-тез шундай тадбирлар ўтказиш ниятида. Элчихона берган маълумотга кўра, бугунги кунда Венгриянинг энг яхши олий ўқув юртларида 800 нафарча қозоғистонлик ёшлар таълим олади.

Онайша Мандоки, Венгриядаги «Абай» маданият маркази раиси:

- Хорижда таълим олаётган қозоғистонлик ёшлар учун бундай тадбирлар жуда муҳим. Чунки улар хорижда таълим олаётганида, ўз юртини, қозоқ урф-одат ва анъаналарини, маданиятини, тилини соғинади. Шунинг учун ёшлар Қозоғистонда суратга олинган, уларга намуна бўла оладиган фильмларни томоша қилиши жуда муҳим.

Малика Сағинаева, талаба:

- Қозоғистон фильмларини томоша қилишга борган биз, хорижда ўқиётган қозоқ талабалари бир-биримиз билан танишамиз, алоқа ўрнатамиз. Бундай анжуманларда маданиятимиз ҳақида ўз тилимизда гаплашамиз.

Абдумалик Сарманов таржимаси