Нархни барқарорлаштиришда - янги механизмлар

Нархни барқарорлаштиришда - янги механизмлар

Нарх-наво ўсиши – эътибор марказида. Эндиликда барқарорлаштирувчи жамғармалар уч босқичли янги схема асосида ишлайди. Янгича ёндашув мавсумлар орасида сабзавотлар баҳоси кўтарилиб кетишининг олдини олишга қаратилган. Асосий озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар келгуси мавсумга тайёрланиши учун маблағ ажратилади. Ижтимоий муҳим озиқ-овқат маҳсулотлари нархини барқарорлаштириш юзасидан ўтказилган йиғилишда шундай таклиф билдирилди. Шунингдек, нархни шакллантирувчи занжирлар ва воситачиларни аниқлаш бўйича комиссиялар иши таҳлил қилинди. Бош вазир ўринбосари – Савдо ва интеграция вазири Серик Жуманғарин шошилинч чора-тадбирлар кўриш, янги таклифлар асосида нархни барқарорлаштиришни топширди.

Абдумалик Сарманов таржимаси