Астанада «Run For Autism» хайрия тадбири ўтказилди

Астанада «Run For Autism» хайрия тадбири ўтказилди

Астанада учинчи марта «Run For Autism» хайрия тадбири ўтказилди. Спорт марафони уч минг нафар югурувчини бир ерга тшплади. Уларга Қозоғистон ва бошқа мамлакатларнинг атлетлари масофадан туриб қўшилди. Алмати, Қарағанди, Павлодар, Жанаўзен, Жезқазған, Уральск, Петропавловск, Лондон, Москва ва Истамбулда тадбир қўллаб-қувватланди. Ҳар сафаргидек, хайрия югуришини «Бўлашақ» жамғармаси ва унинг ҳамкорлари ташкил қилди. Тадбир жамиятни аути вқа бошқа ментал ноқисликларнинг ўзига хос жиҳатларидан жамиятни огоҳ қилишга мўлжалланган. Тўпланган маблағ инклюзия кабинетлари учун сарфланади.

Динара Гаплан, «Бўлашақ» «Бўлашақ» жамғармаси васийлик кенгаши раиси:

- Бунда алоҳида эҳтиёжга эга одамлар ҳам қатнашяпти, бугун стартга чиққан 20 нафар одамнинг эшитиш қобилиятида ноқислик бор, церебрал фалажлик, аутизмдан жабрланганлар югуряпти. Кўп сонли хорижий компаниялар ва дипломатик миссиялар қатнашяпти. Югуриш тадбирига тобора кўпроқ одам қўшиляпти. Биз мақсад сари югуряпмиз.

Елдўс Иманбаев, югуриш қатнашчиси:

- Ўғлим билан бирга иккинчи марта югураяпмиз. Бундай тадбирлар муаммога жамият эътиборини қаратишга, ўзига хос эҳтиёжга эга болаларнинг ота-онасига ёрдам беришга хизмат қилади. Бу шунчаки спорт тадбири эмас, бирлашиш, ўзаро тушуниш учун яратилган майдонча.

Абдумалик Сарманов таржимаси