Қозоғистон ва Ўзбекистон Президентлари Туркистондаги янги масжидга ташриф буюрди

Қозоғистон ва Ўзбекистон Президентлари Туркистондаги янги масжидга ташриф буюрди

Қозоғистон ва Ўзбекистон Президентлари Туркистондаги янги масжидга ташриф буюрди. Қосим-Жўмарт Тўқаев ва Шавкат Мирзиёев икки мамлакат ўртасидаги қардошлик муносабатлари ва маънавий ҳамкорлик рамзига айланган объектни кўздан кечирди. Масжид Ўзбекистон раҳбарининг Туркистон аҳолиси ва барча қозоғистонликларга совғаси сифатида бунёд этилган. Бино ислом меъморчилиги анъаналари ва замонавий қурилиш технологияларини ўзида мужассам этган. Пештоқи ва ички қисми миллий нақшлар, мусулмон хаттотлиги элементлари билан безатилган. Миноралар баландлиги 61 метр. Масжид замонавий муҳандислик инфратузилмаси билан таъминланган. Чор-атрофи эса кўкаламзорлаштирилди, ёритиш тизимлари ўрнатилди, дам олиш жойлари ва фавворалар барпо этилган.

Абдумалик Сарманов таржимаси