Бугун Ғазо секторидаги Қозоғистон фуқароларини эвакуация қилиш ишлари бошланди. Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Айбек Смадияров маълум қилишича, биринчи гуруҳда Қозоғистоннинг 40 фуқароси ва уларнинг 4 нафар хорижлик оила аъзоси бор. Эслатамиз, шу кунгача Ғазо секторида 76 юртдошимиз борлиги аниқланганди. Ҳозир қолган қозоғистонликларни олиб кетиш бўйича музокаралар юритиляпти. Таъкидлаш лозимки, яна 9 мамлакат фуқароларини эвакуация қила бошлади.
Айбек Смадияров, Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили:
- Ғазо сектори ва Миср орасидаги «Рафах» ўтказиш пункти орқали олиб чиқилди. «Рафах»дан жами 594 одам ўтади. Сўнгра Қозоғистон фуқаролари Қоҳирага автомобильда етказилади ва меҳмонхонага жойлаштирилади. Кейин улар юртимизга келтирилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.