Астанада маънавий етакчилар тўпланади

Астанада маънавий етакчилар тўпланади

Астана саккизинчи Дунё ва анъанавий эътиқодлар етакчилари съездини ўтказишга тайёрланяпти. Эслатамиз, 17-18 сентябрь кунлари Қозоғистон пойтахтида 60 давлатдан келган юзтадан зиёд делегация аъзолари тўпланади. Нуфузли маънавий етакчилар замонамизнинг энг ўткир чорловлари — экстремизм ва зиддиятлардан тортиб, тинчлик, ўзаро ҳурмат ва хавфсизликкача бўлган масалаларни муҳокама қилади. экспертлар таъкидлашича, йигирма йил давомида форум тенги йўқ халқаро майдончага айланди. Юзлаб тадбирлар ўтказилди, халқаро ташкилотлар билан 50 тадан зиёд шартнома тузилди. Қозоғистон конфессиялараро мулоқот трендини яратди. Бу форматдаги учрашувлар Ватикан, Миср, Саудия Арабистонида ўтказиляпти. Мамлакат маънавий пойтахт мақомини мустаҳкамлади, ҳар бир съезд якуний ҳужжат имзоланиши билан якунланяпти. Унда дунё дин етакчилари ўртасида эришилган муроса ўз аксини топяпти.

Бўлат Сарсенбаев, Конфессиялараро ва тамаддунлараро мудоқот маркази бошқаруви раиси маслаҳатчиси:

- Айта оламанки, 20 йил ичида съезд динлар орасидаги мулоқотнинг бетакрор глобал майдончага айланди. Тадбирнинг яна бир ўзига хослиги шундаки, шунга ўхшаш йиғинлар бошқа ерларда ҳам ўтяпти, уларга одатда экспертлар, дин вакиллари таклиф қилинади. Биздаги Дунё ва анъанавий эътиқодлар етакчилари съезди номининг ўзи муҳим. Яъни анжуманга эътиқод қилувчилар учун маёқ вазифасини бажараётганлар тўпланади.

Абдумалик Сарманов таржимаси