ИКАО Қозоғистоннинг парвоз хавфсизлиги бўйича ўрнини 84 фоизга кўтарди. Бу кўрсаткич ўртачадан 15 фоиз юқори. Бу ҳақда Фуқаро авиацияси қўмитаси матбуот хизмати маълум қилган. Таъкидланишича, халқаро ташкилотнинг мустақил баҳоси юртимизнинг фуқаро авиацияси соҳаси бошқарувида янгича ёндашув таҳлилига йўналтирилган. Бундан ташқари, бу натижалар Қозоғистоннинг парвоз хавфсизлигини таъминлаш борасида илгари аниқланган камчиликларни бартараф этишда эришилган ютуқларни кўрсатиш имконини беради. Дарвоқе, ҳозирда республикамиз юқоридаги кўрсаткич бўйича бир қатор давлатлардан ўзиб кетган ва Нидерландия, Бельгия, Чехия, Латвия, Дания, Исландия, Польша, Словения ва Кипр каби Европа мамлакатлари билан бир сафда. Хорижий экспертлар фикрича, шу тарзда, бугунги кунда қозоғистонлик авиаташувчилар учун Европа комиссиясининг «қора рўйхат»ига тушиш ёки чет давлатларга парвозларни чеклаш хавфи мавжуд эмас.
Питер Гриффитс, «Қозоғистон авиация администрацияси» АЖ БОШ директори:
- Қозоғистон авиация администрацияси фуқаро авиацияси қўмитаси ва республиканинг бошқа тегишли муассасалари билан фаол ҳамкорликда. Биз келгусида ҳам ИКАО талабларига мувофиқлик борасида янги ютуқларга эришишда ҳамкорликни давом эттирамиз. Мазкур халқаро ташкилот хулосаси Қозоғистоннинг фуқаро авиацияси соҳасини бошқаришдаги имкониятларини сезиларли равишда кенгайтирди. Шу боис, Қозоғистон тез орада парвоз хавфсизлиги бўйича етакчи мамлакатлар қаторидан жой олади.