Қозоғистон ва Туркия умумий қиймати салкам 4 миллиард доллар бўлган 50 та қўшма инвестициявий лойиҳани рўёбга чиқаради. Аввал икки давлат қурилиш, енгил саноат, металлургия, агромаҳсулотни чуқур қайта ишлаш, транспорт ва логистика, фармпрепаратлар ишаб чиқариш бўйича 100 тадан зиёд лойиҳани рўёбга чиқарган. Янги қўшма лойиҳалар доирасида мамлакатимиз саноат
майдончаси ва давлат ёрдами воситаларини тақдим этади. Томонлар 14-Савдо-эиқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия йиғилишида шу ҳақда гапирди. Ўзаро юк ташишлар мунтазам ўсиб боряпти. Ўтган йили темирйўл орқали Қозоғистон ва Туркия ўртасида юк ташиш 35 фоизга ортди. Транскаспий халқаро транспорт йўналиши орқали 4 миллион тонна маҳсулот етказиб берилди. Мамлакатлар учун йўлани янада ривожлантириш ўта муҳим. Умуман олганда, инфратузилмалар модернизацияси, рақамли ечимларни жорий этиш, тариф сиёсатини мувофиқлаштириш туфайли Транскаспий йўналишида сўнгги етти йил
ичида юк ташиш беш марта ортди. Йиғилиш ниҳоясида томонлар турли йўналишлардаги
фаолият режаларини имзолади.
Ўлжас Бектенов, Қозоғистон Республикаси Бош
вазири
– Ўтган йили икки
давлат ўртасида товар айланмаси 9 фоизга ошди. Шу жумладан, Қозоғистон товарлари экспорти 17,7 фоизга кўпайди ва 3,9 миллиард долларга етди.
Қозоғистон ҳукумати юқори қўшимча
қийматга эга маҳсулотларга эътибор қаратган ҳолда савдони диверсификациялашдан
манфаатдор. Бизда кўзланган
мақсадларга эришиш учун барча имкониятлар бор. Бу йўналишда сидқидилдан ишлашга
тайёрмиз.
Ермек Кенжеханулы, Қозоғистон
Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири
ўринбосари:
– Сўнгги йилларда Туркия
билан бирга умумий қиймати 400 миллион доллар бўлган 10 тадан зиёд қўшма лойиҳаларни
рўёбга чиқардик. Улар қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш ва уларни
қайта ишлаш, қандолатчилик маҳсулотлари билан боғлиқ. Айни вақтда, ҳозир умумий
қиймати бир миллиард доллардан зиёд бўлган 5 та йирик инвестициявий лойиҳа устида ишлаяпмиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси

