Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев БМТ Бош котибиўринбосари, Қуролсизланиш масалалари бўйича юқори вакил Изуми Накамицу билан Қозоғистоннинг бу ташкилот тузилмалари билан минтақавий ва халқаро хавфсизликни таъминлаш, қуролсизланиш, ядро қуроли тарқалиши олдини олиш масалаларини муҳокама қилди. Давлат раҳбари дунёда мураккаб воқеалар юз бераётганбир вақтда мамлакатимиз юқоридаги масалаларюзасидан аниқ мавқе танлаганини кўрсатиб ўтди. Шунингдек, эртага инсониятга бу қуролнинг нақадар хавфли эканлигини эслатиб турувчи Халқаро ядро синовларига қарши фаолият куни нишонланади. Қосим-Жўмарт Тўқаев БМТнинг замонамизнинг долзарб муаммоларини ҳал қилишда БМТнинг муҳим ўрни борлиги ва унинг муқобили йўқлигига урғу берди. Ўз навбатида,Изуми Накамицу Қозоғистоннинг ядро қуролини тарқатмаслик глобал жараёнида пешқадамлигини кўрсатди ва мамлакатнинг ўртача давлат сифатида нуфузи ортаётганини таъкидлади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.