Саноат кооперацияси доирасида Қозоғистон ва Ўзбекистон 60 лойҳани рўёбга чиқаради. Уларнинг умумий қиймати 3 миллиард долларни ташкил қилади. Шунингдек, яна 43 та лойиҳа истиқболли деб ҳисобланяпти. Шу билан бирга, икки томонлама савдо салоҳиятини ошириш учун «Марказий Осиё» саноат халқаро кооперацияси марказига алоҳида эътибор бериляпти. Шу билан бирга Қозоғистон ва Ўзбекистон транзит-транспорт салоҳиятини ошириш устида иш юритяпти. Мамлакатимиз қўшни давлатга 500 миллион доллар қийматга эга 255 турдаги товар экспорт қилишга тайёр. Бу эса савдони кенгайтириш учун хизмат қилади. Таъкидлаш лозимки, икки давлат ўртасидаги товар айланмаси ўтган йил якунларига кўра 4,5 миллиард долларни ташкил қилди. республикалар ҳукуматлари қишлоқ хўжалиги, сув-энергетика сектори, транзит-транспорт соҳаларида инвестициявий ва саноат лойиҳаларини ривожлантириш ниятида.
Абдумалик Сарманов таржимаси.