Шу кунгача Қозоғистон ва Société Générale банки
ҳамкорликда 17
миллиард доллар
қийматга эга лойиҳани
рўёбга чиқарди. Бош
вазир Ўлжас Бектенов ва
молиявий ташкилот раҳбарияти инвестиция соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш
масаласини муҳокама қилди. Таъкидлаш
лозимки, Қозоғистон компаниялари ушбу банк билан энергетика инфратузилмалари ва
молиявий бозор билан боғлиқ музокаралар олиб боряпти. Шунингдек, учрашув
иштирокчилари ESG – бизнес барқарорлиги бўйича ҳамкорлик масаласини кўриб чиқди.
Вазирлар маҳкамаси етакчиси таъкидлашича, Қозоғистон
Ҳукумати ўзаро фойдали ҳамкорликка тайёр ва мамлакат учун муҳим лойиҳаларни
рўёбга чиқаришга ёрдам беради.
Абдумалик Сарманов таржимаси.