Алматида Марказий
Осиё ва Афғонистон учун барқарор тараққиёт мақсадлари бўйича БМТ минтақавий
маркази очилиши Қозоғистоннинг дунё миқёсида нуфузи ошганини ва минтақани янада
ривожлантириш муҳимлигини кўрсатади. Хорижлик экспертлар фикрича, Алматида
амалда сиёсий мулоқот ва ечимлар бўйича Марказий Осиё маркази бунёд этилди.
Унга Афғонистоон ҳам қўшилди, чунки минтақавий барқарорликни таъминлаш учун
мазкур давлатнинг барқарор ривожланиб бориш ўта муҳим.
Алмаз Тажибай,
сиёсатшунос, Давлат сиёсати таҳлили маркази директори:
- Афғонистоннинг
Марказий Осиё давлатлари билан ҳамкорлиги туфайли тўлақонли минтақавий ўзаро
алоқалар шаклланади. Бу барча халқаро даражадаги мулоқот иштирокчиларига ижобий
таъсирини кўрсатади. Ва бу минтақа учун муҳим ижобий ҳодиса. Чунки барқарор
тараққиёт мақсадлари бўйича мажбуриялар бажарилиши минтақада барқарорлик
таъминланиши кафолати бўла олади.
Жаҳон оммавий
ахборот воситалари ҳам марказнинг очилиши аҳамиятини кўрсатиб ўтди. Хитойнинг
Синьхуа портали бу воқеани Қозоғистон ва БМТ ўртасида минтақада барқарор
тараққиёт мақсадлари бўйича олиб борилаётган ҳамкорликнинг янги даврини очишини
кўрсатди. Европанинг eu-reporter ахборот майдончаси Антониу Гутерришнинг
Марказий Осиёда дастлабки марказнинг очилиши минтақа учун муҳим ютуқ эканлиги
ҳақида сўзларини келтирди. Евроньюс эса БМТ Бош котибининг сўзларидан келиб
чиққан ҳолда минтақавий марказ минтақа етакчилари ўртасидаги тиғиз алоқалар
чуқур иқтисодий интеграцияга олиб келиши мумкинлигини кўрсатди. Бу эса Марказий
Осиёнинг дунё миқёсидаги нуфузини оширади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

