Табрик телеграммалари келмоқда

Табрик телеграммалари келмоқда

Давлат раҳбарлари қозоғистонликларни миллий байрам – Республика куни билан қутламоқда. Қосим-Жўмарт Тўқаев номига хорижий давлатлар етакчилари, халқаро ташкилотлар раҳбарларидан телеграммалар келмоқда. БМТ Бош котиби, ХХР раҳбари, Россия, Туркия, Франция, Тожикистон, Эрон, Сингапур президентлари Қозоғистон халқига тинчлик, фаровонлик, тараққиёт тилайди, шунингдек, келгусида ҳам мамлакатимиз билан ҳар тарафлама стратегик шерикликдан манфаатдор эканликлари таъкидланган. Айтиш жоиз, табрик телеграммалари келишда давом этмоқда.

Хуршида Абдуллаева таржимаси