Давлат раҳбари Ўзбекистон Президенти билан телефон орқали гаплашди

Давлат раҳбари Ўзбекистон Президенти билан телефон орқали гаплашди

Қосим-Жўмарт Тўқаев Шавкат Мирзиёевни таваллуд куни билан табриклади ва унга масъулиятли давлат ишида омад ва муваффақиятлар тилади. Телефон орқали суҳбатда Қозоғистон Давлат раҳбари Ўзбекистон етакчисининг икки мамлакат ўртасида дўстлик, яхши қўшничилик, иттифоқчилик алоқаларини ривожлантиришга қўшаётган шахсий ҳиссасини юқори баҳолашини таъкидлади. Савдо-иқтисодий, транспорт-логистика, энергетика ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик масаласи муҳокама қилинди. Президентлар минтақавий ва халқаро муносабатлар кун тартибидаги долзарб масалаларни ҳам кўриб чиқишди. 

Абдумалик Сарманов таржимаси.