Президент Мактубида тилга олинган топшириқларни бажариш учун экспертлар сафарбар қилинади

Жорий йилдаги Мактуб катта стратегик аҳамиятга эга. Унда мамлакатни ривожлантириш учун энг зарур соҳалар тўла қамраб олинган. Депутатлар, давлат органлари ва жамоат ташкилотлари топшириқларни бажаришлари зарур. Қозоғистон стратегик тадқиқотлар институтида экспертлар билан учрашган Сенат раиси Маулен Ашимбаев шундай фикр билдирди. У давлат раҳбари топшириқлари доирасида Парламент бир қанча қонунлар қабул қилиши лозимлигини таъкидлади. Унга фуқаролик жамиятни жалб этиш аҳамиятини тилга олди. Яъни, депутатлар таклифлар учун очиқлигини таъкидлади. Мамлакатнинг етакчи илмий институтлари ва тадқиқот марказлари вакиллари мамлакат манфаати йўлида иш юритишга тайёрлигини таъкидлашди, Муаммоларни ҳал этиш борасидаги фикрларини тақдим этишди.

Алуа Жолдибалина, Қозоғистон Республикаси Президенти қошидаги Қозоғистон стратегик тадқиқотлар институти директори ўринбосари:

- Президент иқтисод ислоҳотлар давомида бюджет масаласи муҳимлигини таъкидлади. Чунки сиёсий ислоҳот доирасида қишлоқ ҳокимлигига, туман ҳокимлигига ваколат берсак, шунга яраша имкониятлар ҳам тақдим этиш зарур.  Маблағ ажратиш лозим. Шу сабабли, сиёсий ислоҳотлар самара бериши учун иқтисодий ўзгаришлар зарур.

Абдумалик Сарманов таржимаси