Қозоғистон ва Франция президентлари тор доирада учрашди

Қозоғистон ва Франция президентлари тор доирада учрашди

Ақўрдада Қосим-Жўмарт Тўқаев ва Эмманюэль Макрон ўртасида музокаралар бўлиб ўтди. Эслатамиз, Франция президенти Қозоғистонга расмий ташриф билан келди. Қосим-Жўмарт Тўқаев Эмманюэль Макронни илиқ кутиб олди ва Франция республикамизнинг Европа Иттифоқидаги асосий ва ишончли ҳамкори, миллий иқтисодиётнинг энг йирик инвесторларидан эканлигини таъкидлади. Ўз навбатида Эмманюэль Макрон ҳам икки томонлама муносабатларни юқори баҳолади. Икки давлат етакчилари қозоқ-француз стратегик ҳамкорлигининг аҳволи ва истиқболларини муҳокама қилди. Шу жумладан, сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий, инвестициявий, энергетик, транспорт-логистика ва маданий-гуманитар соҳаларда ўзаро алоқаларни чуқурлаштириш масаласи кўрилди.

Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:
- Таклифимни қабул қилиб, Қозоғистонга расмий ташриф билан келганингиз учун миннатдорман. Қозоғистон ва Франция ўртасида ҳамкорлик фаол ривожланиб бормоқда, айни вақтда биз унга қўшимча туртки беришимиз зарур. Ташрифингизни тарихий ва жуда муҳим деб аташ мумкин. Бугунги музокараларимиз самарали бўлишига ишончим комил.

Эмманюэль Макрон, Франция Республикаси Президенти:
- Икки томонлама ҳамкорлигимиз учун муҳим бўлган жорий йилда ушбу ташрифни ташкил қилганингиз учун миннатдорман. Биз қатор халқаро мавзуларда илгарилашимиз, БМТ Низомига, шу жумладан, ҳудудий яхлитлик, миллий суверенитет тамойилларига содиқлигимизни таъкидлашимиз мумкин. Шунингдек, икки томонлама алоқаларни муҳокама қила оламиз. Биз муҳим иқтисодий ҳамкорлармиз. Бундан ташқари, биз давлатларимиз ўртасидаги стратегик ва имқтисодий муносабатларни илгарилатишга имкон берувчи муҳим шартномаларни имзолай оламиз.

Абдумалик Сарманов таржимаси.