Астанада 26-27 апрель кунлари ҚХАнинг 32-сессияси бўлиб ўтади

Астанада 26-27 апрель кунлари ҚХАнинг 32-сессияси бўлиб ўтади

Келгуси икки кунда, 26-27 апрелда Астанада Қозоғистон халқи ассамблеясининг ХХXIІ сессияси ўтказилади. Унда мафкуравий ва амалий аҳамиятга эга қатор муҳим масалалар муҳокама қилиниши кутиляпти. Тадбирда минг нафардан зиёд юртдошимиз иштирок этади. Улар орасида Парламент аъзолари, марказий ва маҳаллий ижро органлари раҳбарлари, диний бирлашмалар, дипломатик корпус, ННТ, ҚХА ва этномаданий бирлашмалар, илмий-ижодий зиёлилар, шунингдек, Қозоғистон ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳам бўлиши кутилмоқда. Биринчи кунда делегатлар ва экспертлар иштирокида мунозара майдончалари фаолият юритади. Иккинчи куни Давлат раҳбари иштирокида Пленар сессия бўлиб ўтади.

Абдумалик Сарманов таржимаси