Қозоғистонда
Сув захиралари миллий ахборот тизими ишлаб чиқиляпти. У келаси йили ишга тушиши режалаштирилган. Тизимга сув ҳавзалари ва ер ости сувлари, гидротехник иншоотлар, бошқа объектлар киритилади. сўнгра сув захираларини ҳисоблаш ва бошқариш ягона
майдончаси шакллантирилади. Бунда сунъий интеллект
ҳамда космик мониторинг маълумотларидан фойдаланилади. Натижада, мамлакат сув
мувозанати, иқтисод ва аҳоли учун зарур сув миқдори аниқланади, улардан қандай
фойдаланилаётгани таҳлил қилинади. Фавқулодда вазиятларга дарҳол жавоб бериш
имкони яратилади. Таъкидлаш лозимки, бу майдонча Евроосиё Тараққиёт банки грант маблағлари ҳисобига яратилди.
Нуржан
Нуржигитов, Қозоғистон
Республикаси Сув захиралари ва ирригация вазири:
– 2026 йилда тизимни фойдаланишга
топширамиз. Ҳар бир фуқаро унга кириш ва мамлакат сув захиралари тўғрисида
зарур маълумот олиши учун имконият берилади. Бунинг учун эса кундалик мажмуавий
меҳнат талаб қилинади. «Қозводхоз» республика давлат корхонаси ва ҳавза
инспекциялари берадиган кундалик маълумот аниқ бўлиши шарт. Бу масала катта
масъулият талаб қилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

