Астанада Умуммиллий коалициянинг якуний мажлиси бўлиб ўтди

Астанада Умуммиллий коалициянинг якуний мажлиси бўлиб ўтди

Астанада «Халқ Конституцияси учун» Умуммиллий коалициясининг якуний мажлиси бўлиб ўтди. Унда бутун мамлакат бўйлаб ўтказилган кенг кўламли тарғибот кампанияси натижалари маълум қилинди. Мажилис раиси ва Умуммиллий коалиция раҳбари Ерлан Қўшанов таъкидлаганидек, бирлашма аъзолари амалда барча шаҳар-қишлоқларни айланиб чиққан, миллионлаб қозоғистонликларни ўзида жамлаган ўн минглаб тадбирлар ўтказилди. Турли касб вакиллари билан учрашувлар бўлиб ўтди. Шахтёрлар ва металлурглар, талаба ва олимлар, шифокорлару ўқитувчилар, маданият арбоблари, тадбиркорлар ва ёшлар билан. Коалиция аъзолари янги Конституция лойиҳаси юқори даражада ижтимоий қўллаб-қувватланганини айтиб ўтди. Қозоғистонликлар саволлар бериш ва фикр билдиришда фаоллик кўрсатган. Ва асосийси, улар янгиланган Асосий қонун моддалари ва қадриятларига некбин баҳо берди.


Ерлан Қўшанов, Қозоғистон Республикаси Парламент Мажилиси раиси:


– Бугун биз мамлакатда мафкуравий мақсадлар теран ва мазмунли тарзда ўзгараётганини кузатамиз. Миллат келажаги янги йўналишдан бормоқда ва энг аввало, ушбу йўналишни ёшлар дадил қўллаб-қувватлайди, улар ўзгаришларни чўчимай қабул қилишга тайёр. Улар учун ислоҳотлар шунчаки сиёсий тадбир эмас, балки ўз ҳаётий тарихининг бир қисми. Ёшлар ўзларининг умид ва истаклари мамлакатни ривожлантириш стратегиясида акс этаётганини кўриб турибди. Айнан ана шу нуқтада давлат раҳбари ва ёшлар қарашлари умумлашади.


Абдумалик Сарманов таржимаси