Қозоғистон ва Япония стратегик ҳамкорликни
мустаҳкамлаш ниятида. Бош вазир Ўлжас Бектенов ва Хирошима префектураси губернатори Хидехико Юзаки савдо-иқтисодий ва гуманитар
соҳаларда ҳамкорлик муҳокама қилинди. Томонлар «Хирошима – Семей» ташаббусини, шунингдек, Mayors for Peace халқаро ҳаракати доирасида билимлар алмашишни давом
эттириш муҳимлигини таъкидлашди. Хирошима губернатори икки
давлат ўртасида ядро қуроли тарқалиши олдини олиш бўйича ҳамкорлик муҳимлигини
кўрсатиб ўтди. Ўлжас Бектенов республика соғлиқни сақлаш, радиациядан
жабрланганларга ижтимоий бўйича Япония билан ҳамкорликни чуқурлаштириш, шунингдек, радиация тиббиёти бўйича технологияларни
тадқиқ ва тадбиқ этиш зарурлигини таъкидлади. Қозоғистон Бош вазири Семейдаги ядро синовлари
оқибатларини бартараф этиш учун грант тақдим этган Япония Ҳукуматига
миннатдорчилик билдирди. Республикамизнинг
Кун чиқар мамлакат билан товар айланмаси
ўтган йили 2 миллиард долларни ташкил қилди. Сўнгги 20 йил ичида япон бизнеси
Қозоғистон иқтисодига 8 миллиард доллар инвестиция киритди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

