Қозоғистон
Президенти архивида 30 миллион саҳифадан зиёд ҳужжат электрон форматга
ўтказилди. Жорий йилда мамлакат ҳужжатлари тўпланган ташкилот янги бинога кўчиб
ўтди. Архив энг замонавий техник ускуналар билан жиҳозланди, унда материалларни
реставрация қилиш ва рақамлаштириш учун зарур ҳамма нарса бор. Ҳилвираган
ҳужжатлар махсус лабораторияда ҳаётга қайтади. Реставраторлар муҳим тарихий
маълумотлар юзасидан аниқликка эришиш учун ҳар бир квадрат миллиметр устида
ишлайди. Ҳозир мутахассислар ўтган асрнинг 20-50 йилларига оид ҳужжатларни
тиклаяпти.
Данагуль
Тўлегенова, Қозоғистон Республикаси Президенти архивининг
I тоифали архив хизматчиси:
-
Реставрациянинг классик услубида биз ёритгичли столдан фойдаланамиз, унда
йўқолган қисм яққол кўринади. Сўнгра япон қоғози оламиз, унинг махсус толалари
йўқолган қисмни тўлдиради. Шу тариқа, ҳужжатнинг кўринишини қайта тиклаш
мумкин. Натижада, бир қарашда, ҳужжат йиртилмагандек таассурот қолдиради.
Чанг
тозалаш, микроорганизмлар борлигин аниқлаш ва уларни бартараф этиш вақт ва
меҳнат талаб қилади. Бошқа ҳужжатлар ҳам бузилишига йўл қўйиш мумкин эмас. Бу
ерда ҳамма нарса ўйланган. 24 та замонавий омборда 17-19 даражали ҳарорат, 50
фоиз намлик сақланади.
Гаухар
Бекишева, Қозоғистон Республикаси Президенти архивининг
Ҳужжатлар сақланиши ва давлат ҳисоби хизмати раҳбари:
-
Тегишли микроиқлим автомат шаклда сақланади. Натижада, қоғоз ҳужжатларда турли
моғорлар, замбуруғлар пайдо бўлмайди.
Намланмайди. Жорий йилдан архив қутиларининг янги формати жорий этилди. Улардан
фойдаланиш ва уларни сақлаш қулай. Қутига антистатик ишлов берилган, чанг
юқтирмайди. Қоғозга туширилган ҳужжат
жисмоний таъсир унинг умрини қисқартиради. Шунинг учун биз уларни рақамли
форматга ўтказамиз, бу эса ҳужжат умрини узайтиради.
Таъкидлаш лозимки, Қосим-Жўмарт Тўқаев архивларни рақамлаштиришга алоҳида эътибор қаратяпти. Миллий
қурултой йиғилишида Президент Миллий рақамлаштирилган архив яратиш зарурлигини
таъкидлаганди. У глобал рақамли майдонда мамлакат маданияти ва меросини оммалаштиришга
хизмат қилади. Апрель ойида эса Давлат раҳбари бу ғояни рўёбга чиқариш режасини
имзолади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

