Астана ҳокими Женис Қасимбек пойтахтнинг тараққиёти тўғрисида Президент Қосим-Жўмарт Тўқаевга ҳисобот берди. Унга кўра, барча асосий йўналишларда ижобий динамика кузатилди. 2023 йилнинг 10 ойи давомида пойтахт иқтисодига киритилган капитал бир триллион тенгедан ошди. Йил охиригача 25 та инвестициявий лойиҳа ишга туширилади. Уларнинг умумий қиймати 88 миллиард тенгени ташкил қилди. Шу жумладан, қайта ишлаш саноати, таълим, тиббиёт, логистика соҳасида объектлар ишга туширилди. Ҳоким Президентга иситиш мавсуми бўйича ҳам ахборот берди. Женис Қасимбекнинг таъкидлашича, кузда газ иссиқлик станцияларидан «Жанубий-Шарқ», «Турон» ва ТЭЦ-3нинг биринчи босқичлари фойдаланишга топширилди. 2024 йилда «Тельман» ва «Турон»нинг иккинчи босқичи ишга тушади. Келгуси йилда пойтахтда бешта ўқувчилар саройи ҳамда давлатга қарашли болалар боғчалари қурилиши бошланади. Қабул сўнггида Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев ижтимоий ва муҳандислик инфратузилмаларини ривожлантириш бўйича қатор топшириқлар берди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.