Макроиқтисодий сиёсатнинг мувозанатлашган тарзда
амалга оширилиши учун пул-кредит ва фискал сиёсатни мувофиқлаштиришг зарур. Бош вазир Ўлжас Бектенов
раислигида ташкил қилинган Иқтисодий сиёсат кенгаши йиғилишида бу йўналишдаги
янги ёндашувлар кўриб чиқилди. Иштирокчилар бозор
механизмларига таянган ҳолда давлат молияси барқарорлигини ва иқтисодий ўсиш
сифатини ошириш масаласини муҳокама қилди. Шу билан бирга, бюджет қоидалари ва мақсадли кўрсаткичлар тизимини мустаҳкамлаш, иқтисодни молиялаштиришда
хусусий сектор улушини ошириш, молия секторида тизимли таваккалларни камайтириш бўйича
таклифлар кўриб чиқилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

