Қосим-Жўмарт Тўқаев Сунъий интеллект институти президентини қабул қилди

Қосим-Жўмарт Тўқаев Сунъий интеллект институти президентини қабул қилди

Сунъий интеллектдан ҳамма ерга, шу жумладан, таълим, соғлиқни сақлаш ва энергетика соҳаларида фойдаланиш зарур. Қозоғистон Президенти ва Sinovation Venture сунъий интеллект институти етакчиси рақамли ўзгаришлар масаласини муҳокама қилди. Қосим-Жўмарт Тўқаев илғор технологиялардан фойдаланишнинг стратегик аҳамияти ва дунёнинг етакчи экспертлари билан тажриба алмашиш заруратини таъкидлади. Ли Кай-Фу мамлакатнинг рақобатбардош технологик экотизим яратиш борасидаги салоҳиятини юқори баҳолади. Хитой ва АҚШда дастурлар ҳамда AI-технологиялар яратиш бўйича тажрибаси билан ном қозонган хорижлик меҳмон Қозоғистоннинг IT-ташаббуслари аҳамиятини кўрсатиб ўтди, улар мамлакатни янги технологик даражага олиб чиқиши мумкин.


Абдумалик Сарманов таржимаси