Ақтўбеда тошқиндан азият чекканлар учун уй қурилмоқда

Ақтўбеда тошқиндан азият чекканлар учун уй қурилмоқда

Ақтўбеда тошқиндан азият чекканлар учун 600 та уй қуриляпти. Улар тошқин сабабли уй-жойларига катта зарар етган, тиклаш имкони бўлмаганларга берилади. Шунингдек, уй-жойларни таъмирлаш ҳам кўзда тутилган, дея таъкидлашди минтақа қурилиш бошқармаси вакиллари. Янги уйларни сотиб олишни истаганлар 21 миллион 700 минг тенгедан кўп пул тўламаслиги лозим.

Думан Жалғасбаев, қурилий компанияси директори:

– Тошқиндан азият чекканлар учун уй-жой қуриляпти. Қўбда қишлоғида 10 та пудратчи иш бошлади, фирмамиз 8 та уй бунёд этади. 2 ойда ишларни тугатишни режалаштирганмиз. 

Ержан Муздибаев, Қурилиш бошқармаси бошлиғи:

– Бизда квартира харид қилиш варианти ҳам бор, ҳозир 199 та квартира тахт. 600 та квартира ремонт қилиниши керак. Вилоятимиздаги Уил тумани, Қаратал қишлоғида эски уйлар бузиляпти. Айтекебий туманида сотиб олиш механизми вариантлари синов шаклида кўриб чиқиляпти. Ҳозирча 9 та уй тайёр.

Абдумалик Сарманов таржимаси.