Қозоғистон сув омборлари эрувгарчилик мавсумига тайёрланяпти

Қозоғистон сув омборлари эрувгарчилик мавсумига тайёрланяпти

Қозоғистонда эрувгарчилик мавсумига тайёргарлик кетяпти. Мавжуд бўлган бир ярим мингта гидротехник иншоот текширувдан ўтказилди. Улар эриган қор сувларини муаммосиз ўтказиши керак. Аниқланган камчиликлар тузатилди. 

Сергей Добринин, Қозоғистон Республикаси Сув захиралари ва ирригация вазирлиги Гидротехник иншоотлар бошқармаси бош эксперти: 

- Шунингдек, 105 та гидротехник иншоотди кўпфакторли тадқиқот ўтказиляпти, бу эса ўтган йилдагидан 20 тага кўп. Вазирлик ҳокимликлар билан бирга аҳоли манзилгоҳларида 2025–2027 йилларда санация — ариқ ва участкаларни тозалаш ишларини амалга ошириш бўйича йўл харитасини тасдиқлади. 10 вилоятдаги 51 та дарё, 1 та кўл белгилаб олинди. Тозаланадиган участкалар умумий узунлиги 814 километр.  

Сув омборлари ва гидроиншоотларни модернизациялаш ва таъмирлаш ишлари ўтган йили бошланганди. Шу жумладан, Ақтўбе ва Киров сув омборлари, «Ақсай» канали реконструкция қилинди. Бундан ташқари, эрувгарчилик мавсумига тайёргарлик доирасида 16 минтақада 400 тача тўғон таъмирланди. Ақмўла, Ақтўбе, Ғарбий Қозоғистон, Павлодар, Шимолий Қозоғистон ва Қўстанай вилоятларидаги 84 та аҳоли пунктида гидротехнических иншоотлар қуриляпти, реконструкция қилиняпти, қайта тикланяпти. Бу эса 400 минг нафар фуқаронинг хавфсизлигини таъмирлаш учун керак. 

Абдумалик Сарманов таржимаси.