Қозоғистон ва Ватикан ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш ниятида. Томонлар Рим Папаси Франциск ташрифи доирасида шартнома имзолади. Ҳужжатни Бош вазир ўринбосари, Ташқи ишлар вазири Мухтар Тлеуберди ва Бошқа давлатлар билан муносабатлар бўйича Муқаддас тахт котиби, Архиепископ Пол Ричард Галлахер имзолади. Томонлар динлар ва конфессиялараро мулоқот муҳимлигини алоҳида таъкидлади, бу эса Жаҳон ва анъанавий эътиқодлар етакчилари съездининг асосий вазифаларидан бири.
Роман Василенко, Қозоғистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари:
- Дастлабки ҳужжат 1998 йилда имзоланганди. Мазкур ҳужжат 24 йил аввал шаклланган муносабатларни кенгайтиради, Қозоғистондаги католик черкови барқарор ишлаши учун асос яратади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.