Қосим-Жўмарт Тўқаев Қатар амири ва аҳлини Миллий давлатчилик байрами билан табриклади. Қозоғистон Президенти икки давлат орасидаги конструктив ва сермазмун алоқалар ривожланиб бораётганини таъкидлади. Бугунги кунда Қатар мамлакатимизнинг араб дунёсидаги асосий ва ишончли ҳамкорларидан бири. Давлат раҳбари мустаҳкам ҳамкорлик алоқалари икки халқ иқболи учун ривожланишда давом этишига ишонч билдирди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

