Қозоғистон ва Туркманистон ўртасида ҳамкорлик фаол ривожланяпти

Қозоғистон ва Туркманистон ўртасида ҳамкорлик фаол ривожланяпти

Қозоғистон ва Туркманистон ўртасида, шу жумладан, савдо-иқтисодий ҳамкорлик фаол ривожланяпти. Томонлар газ, транспорт ва логистика, энергетика, қурилиш, инфратузилмалар бўйича алоқаларни кенгайтиряпти. Сўнгги йилларда Қозоғистон ва Туркманистон ўртасидаги товар айланмаси 500 миллион доллардан юқори кўрсаткичга чиқаяпти. Икки давлат яқин келажакда уни 1 миллиард долларга етказиш ниятида. Туркманистон Ташқи ишлар вазири Рашид Мередов маълум қилишича, мунтазам ўтказилаётган икки давлат раҳбарлари учрашувлари ўзаро алоқаларни кенгайтиришга кучли туртки беряпти.


Рашид Мередов, Туркманистон Ташқи ишлар вазири:


- Қосимўмарт Кемелевич Тўқаев ва президентимизнинг музокараларида турли соҳалардаги ҳамкорлик салоҳиятини очиш бўйича кенг кўламли масалалар муҳокама қилинди. Бугунги кунда, яна бир марта таъкидлайман, Туркманистон ва Қозоғистон ўртасида сиёсий-дипломатик ўзаро алоқалар ривожланишда давом этяпти. Савдо-иқтисодий муносабатлар янги сифат даражасига чиқди. Табиийки, бизнинг умумий тарихимиз, маданиятимиз, анъаналаримиз, урф-одатларимиз мустаҳкам ва пишиқ пойдевор яратди, у замонавий даврга келиб муносабатларни фаол ривожлантириш учун асос бўлиб хизмат қиляпти.


Абдумалик Сарманов таржимаси