Президент ТДТ олий суд раҳбарлари билан учрашди

Президент ТДТ олий суд раҳбарлари билан учрашди

Қозоғистон Президенти Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар олий судлари раисларини қабул қилди. Қосим-Жўмарт Тўқаев суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш муҳимлигини таъкидлади. Президент Туркистонда ушбу ташкилотга аъзо давлатлар Олий судларининг иккинчи конференциясида суд соҳасини рақамлаштириш, инвесторлар ҳуқуқларини ҳимоя этиш муҳокама қилинишини таъкидлади. Бу йўналиш ташкилотнинг ривожланишига туртки беради, нуфузини оширади. Қозоғистон ТДТ доирасидаги самарали ташаббусларни доимо қўллаб-қувватлайди.

Абдумалик Сарманов таржимаси