Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисида шартнома имзоланди

Душанбеда Қосим-Жўмарт Тўқаев ва Эмамали Раҳмон Қозоғистон-Тожикистон ўртасида иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартномани имзолади. Ушбу тарихий ҳужжат икки тарафлама ҳамкорликни янги сифат даражасига олиб чиқади, дея таъкидлади Давлат раҳбарлари. Шунингдек, бутун Марказий Осиё минтақасидаги барқарорликка хизмат қилади. Бундан ташқари, Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг давлат ташрифи доирасида 15 та меморандум имзоланди. Бугунги кунда давлатлар келгусида ҳам ўзаро савдони ривожлантириш учун каттагина салоҳиятга эга. Астана Тожикистонга 200 миллион доллар қийматга эга 85 турдаги маҳсулотни экспорт қилишга тайёр.

Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:


Иқтисодий кооперацияни кучайтириш учун ҳукуматларга 2027 йилгача икки давлат ўртасидаги маҳсулот айланмасини оширишга доир Йўл харитаси имзоланишини тезлаштириш топиширилган. Келажакда ўзаро савдо ҳажмини 2 миллиард долларгача етказишни кўзладик. Бу ҳақда ҳозиргина айтиб ўтдим. Икки тарафлама маҳсулот айланмасини ошириш учун агросаноат секторида йирик захира мавжуд. Жорий йилнинг олти ойи якунларига кўра, мамлакатларимиз ўртасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб бериш 12 фоизга ошиб, деярли 300 миллион долларга етди.


Дарвоқе, ҳозирда фақат АСМ соҳасидагина эмас, саноат, транспорт, энергетика, рақамлаштиришда ҳам кенг кўламли лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда. Давлат раҳбарлари маданий-гуманитар муносабатларни мустаҳкамлаш мавзусини ҳам четлаб ўтмади – бу халқаларимизни боғлайдиган яна бир ришта.


Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:


Қозоғистон минтақа бўйича нисбатан кўпроқ таълимий грантларни Тожикистон талабаларига ажратган. Биз таълим йўналишидаги ҳамкорлик оширишили ҳақида келишиб олганмиз. Тожикистонлик мутахассисларни, тожик ҳарбий-техник мутахассисларини тайёрлаш учун қўшимча имкониятларни излаб топамиз. Бу эса, ўйлашимча, ўта муҳим. Биз Лев Гумилёв номидаги Евроосиё Миллий университети ва Осимий номли Тожик Миллий университетида қўшма ахборот технологиялари факультети очилишини маъқуллаймиз.


Қосим-Жўмарт Тўқаев ва Эмомали Раҳмон Тожикистонда Қозоғистон маданияти кунлари очилишига бағишланган гала концертда иштирок этди. Икки давлат ижодий жамоалари ва таниқли ижрочилари юксак мартабали меҳмонларга ўз санъатини намойиш этди.


Абдумалик Сарманов таржимаси