Қозоғистон ва
Туркманистон инвестицияларни бирга рағбатлантиради ва ҳимоя қилади. Сенат Парламенти
Сенати икки давлат ўртасида тузилган тегишли шартномани ратификация қилди. Ҳужжат
Қозоғистон ва Туркманистонда инвесторлар учун тушунарли ва хавфсиз шароитлар
яратишга мўлжалланган. У инвестициявий баҳсларни ҳал этиш механизмларини
яратишда муҳим ўрин тутади, халқаро арбитражга чиқиш имкони яратилади. Ҳужжатда
энергетика соҳасида ҳамкорликка устуворлик берилиши кўзда тутилган. Қозоғистон
Туркманистоннинг газоконденсат конларини ишга тушириш ва трубопровод инфратузилмаларини
кенгайтириш билан боғлиқ лойиҳаларда қатнашиш ниятини билдирди. QazaqGaz ва «Туркменгаз»
давлат концерни ўртасида алоҳида шартнома имзоланди. Таъкидлаш лозимки, Қозоғистон
инвесторлари Туркманистон иқтисодига 16 миллион доллар киритди, ўтган йили икки
томонлама товар айланмаси 555 миллион долларни ташкил қилди.
Амангельди Нуғманов,
Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати депутати:
- Ушбу қонун
иқтисоднинг барча соҳаларидаги жараёнларда инвестицияларни - давлат ва хусусий
сармояларни, шунингдек, икки давлат ўртасидаги тадбиркорлик фаоллигини
қўллаб-қувватлаш ва муҳофазалашни таъминловчи асосий ҳуқуқий ҳужжат ҳисобланади.
Мазкур ҳужжатнинг аҳамияти ва ўзига хослиги шундаки, биринчи марта давлат
даражасида ҳар икки томондаги инвестиция ҳамжамиятининг манфаатларини
тўла-тўкис муҳофаза этишнинг кафолатлари ва мажбуриятлар кўрсатилган.
Абдумалик Сарманов таржимаси

