Геология разведкасига 40 миллиард тенге ажратилди

Геология разведкасига 40 миллиард тенге ажратилди

Хорижий компаниялар Қозоғистон ер ости бойликлари билан ишлаш  истагида. Геологик қидирув мақсадларида улар 40 миллиард тенгедан зиёд маблағ жалб этмоқчи. Geoscience & Exploration Central Asia халқаро форумида маълум қилинишича, 2026 йилда мамлакатда геологик жиҳатдан ўрганилган ҳудудлар майдони 2,2 миллион квадрат километрга етиши кутиляпти. Бунинг учун 2022-2025 йиллар давомида қонунчиликка ўзгаришлар киритилган. Таъкидлаш лозимки, ўтган йили мамлакат захиралари рўйхатидан яна 17 та кон ҳақида маълумот жой олди.

Иран Шархан, Қозоғистон Республикаси Саноат ва қурилиш вазири ўринбосари:

- Ягона ер ости бойликларидан фойдаланиш порталига инвесторлар учун интерфаол харита қўйилган. Унда эҳтимолий инвестор Қозоғистон Республикасидаги конлар, ер ости захиралари, шунингдек, геологик қидирув ва қазиб олиш объектларини қуриш учун сармоя киритиш мумкин бўлган ҳудудлар тўғрисида маълумот олиш имконига эга. Яъни ваколатли органлар, тегишли вазирликлар аниқлаган маълумотларнинг ҳаммаси ягона тизимга киритилган.

Бугунги кунда Қозоғистонда 10 мингдан зиёд кон мавжуд. Уларнинг салмоқли қисмини ноёб ер металлари ташкил қилади. Хусусан, церий, неодий, иттрий ва бошқа элементлар захиралари бор. Келгуси йилларда геологик тадқиқотлар 10 марта кенгайиши, 3 йилда бунинг учун 500 миллион доллар сарфланиши кутилмоқда.

Ўлжас Бектенов, Қозоғистон Республикаси Бош вазири:

- Ер ости бойликларидан фойдаланишда Ягона порталнинг аҳамияти катта. У кўрсатиладиган хизматларнинг очиқ ва ҳамёнбоплигини таъминлайди. «Аввал келган аввал олади» тамойилига асосланган тажрибага кўра ердан фойдаланиш ҳуқуқларини олиш енгиллатилди. Келгуси уч йилда геологик қидирув ишларига 280 миллиард тенге хусусий инвестиция жалб этиш имкони яратилди. Қазилма бойликлар захираларини ҳисоблаш бўйича халқаро стандартлар жорий этилди.

Абдумалик Сарманов таржимаси