ҚХА ҳамиша халқ билан бирга

Тошқинлар билан кураш халқнинг бирдамлигини яққол кўрсатиб берди. Этномаданий бирлашмалар ва жамоат ташкилотлари вакилларининг бунга ишончи комил. Елкама-елка туриб бера олиш қобилияти ва табиий офатга биргаликда қаршилик кўрсатиш қозоғистонликларнинг лоқайд эмаслиги ва фуқаролик масъулиятини кўрсатади. Қозоғистон Президенти шу ҳақда сўз юритди. Ва бундай воқеалар, дейди Ассамблея вакиллари, ёш авлод қалбида шакллантириш керак бўлган мардлик ва фидойиликнинг ёрқин намунасидир.    

 Юрий Шин, Қозоғистон Республикаси ҚХА раиси ўринбосари:  

- Тошқинга қарши курашилган қийин дамларда қутқарувчилар ва волонтёрлар билан бирга бизнинг этномаданий бирлашмаларимиз ҳам инсонпарварлик ёрдамини йиғиш ҳамда етказиб беришда олд сафларда турибди. Биз халқимизнинг жипслигини ўз кўзимиз билан кўрдик. Тошқинлар пайтида айни шу жиҳат жадал бирлашиш ва керакли ечимни топишда кўмак берди.

 Тимур Жумурбаев, «Ассамблея ёшлари» ташкилоти раиси:

- Тошқиннинг илк кунларида «Жүректен жүрекке» акцияси бошлангани ҳам бежиз эмас. Бу Ассамблея аъзоларининг ҳамиша халқ билан бирга бўлиш одатига мос. Фалокат чоғида энг аввал ёрдамга ошиқади. ҚХАнинг 12 минг нафар волонтёри қозоғистонликларга кўмакка шошилди. Шу вақт ичида олдинги қаторларда бўлди. Олдинда бизни сув олиб кетган нарсаларни қайта тиклаш ишлари кутмоқда. Ва бу иш ҳам шундай бирдамлик, ҳамжиҳатликни талаб қилади.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.