Қозоғистон Президенти Конституциявий ислоҳот бўйича комиссия тузиш тўғрисида фармон имзолади

Қозоғистон Президенти Конституциявий ислоҳот бўйича комиссия тузиш тўғрисида фармон имзолади

Қозоғистон Президенти Конституциявий ислоҳот ўтказиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш учун махсус комиссия тузиш тўғрисида фармон имзолади. Ҳужжатда комиссия Президент қошидаги консультатив-маслаҳат органи сифатида ишлаши кўрсатилган. Таркибида 120 нафар Мллий қурултой аъзолари, Парламент депутатлари, вилоят маслихатлари, тадбиркор доиралар, жамоат ташкилотлари вакиллари, ҳуқуқшунослар, олим ва экспертлар, маданият арбобларини жамлаган янги ташкилот раиси этиб республика Конституциявий Суди раиси Эльвира Азимова тайинланди. Давлат маслаҳатчиси Ерлан Қарин ва Маданият ва ахборот вазири Аида Балаева — раис муовинлари. Эслатамиз, Қизил Ўрдада ўтказилган Миллий қурултойнинг V йиғилишида Давлат раҳбари парламент ислоҳоти давомида юз берадиган ўзгаришлар кўлами анча катта бўлишини таъкидлаганди. Олдинига Асосий қонуннинг 40 та моддасига ўзгариш киритилиши мўлжалланган. Лекин кейинроқ қонунчиликдаги ўзгаришлар янада кўп бўлиши намоён бўлди. «Бу — янги Конституция қабул қилиш билан тенг», дея таъкидлади Қосим-Жўмарт Тўқаев.

Абдумалик Сарманов таржимаси