Қосим-Жўмарт Тўқаев БААнинг Қозоғистондаги элчисини қабул қилди

Қосим-Жўмарт Тўқаев БААнинг Қозоғистондаги элчисини қабул қилди

Қозоғистон Бирлашган Араб амирликлари билан кенг қамровли ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор беради. Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев ушбу мамлакатнинг Қозоғистондаги элчиси Муҳаммад Саид Муҳаммад ал-Ариқий билан учрашувда шундай баёнот берди. Суҳбатдошлар олий даражада эришилган савдо-иқтисодий ва инвестициявий келишувларнинг рўёбга чиқарилишини муҳокама қилишди. Шунингдек, икки давлат ўртасидаги стратегик инвестициявий лойиҳалар бўйича декларация устида ишни давом эттириш лозимлиги тилга олинди. Давлат раҳбари Бирлашган Араб амирликларининг нуфузли делегацияси Астанада бўлиб ўтган ШҲТ саммитида қатнашгани учун миннатдорчилик билдирди.


Абдумалик Сарманов таржимаси